ХХР марказий банки душанба куни эрталаб юаннинг долларга нисбатан ўртача айирбош курсини 0.01 фоизга кўтарди. China Foreign Exchange Trade System маълумотларига қараганда, ўтган ҳафтада миллий валюта курсининг кескин тушиб кетиши фонд биржаларни ларзага келтирган эди.

Душанба куни учун Хитой Халқ банки юаннинг ўртача айирбош курсини 1 долларга 6,3969 юань қилиб белгилади. Ҳафта бошида юань 4.6 фоизга заифлашди.