“Бенфика” суд орқали Жорже Жезушдан 7,5 млн евро товон пули ундирмоқчи

Спорт 18 Август 2015 1257

Португалиянинг “Бенфика” футбол клуби суд орқали клубнинг собиқ бош мураббийи Жорже Жезушдан клуб билан шартномани бир томонлама бекор қилгани учун 7,5 млн евро товон пули ундирмоқчи, деб хабар бермоқда A Bola нашри.

Жезуш 2009 йилдан “Бенфика” билан ишлаб келган ва жорий йилнинг ёзида ўз лавозимини тарк этиб, Лиссабоннинг бошқа бир клуби – “Спортинг”га ўтди. Жезуш янги клуби билан уч йиллик шартнома имзолади. Жезушнинг “Бенфика” билан шартномаси расман июнь ойида ўз ниҳоясига етди, бироқ клубнинг тасдиқлашича, 61 ёшли мутахассис шартнома шартларини бузган ҳолда шартнома тугашигача “Спортинг” билан ишлашни бошлаган.  

Кўпроқ янгиликлар