Жорий йилнинг июнь ойида Чад пойтахти Нжаменеда бир қатор терактларни амалга оширишда гумон қилинаётган “Боко Ҳарам” радикал гуруҳи жангарилари суд олдида жавоб берадиган бўлди. Бу ҳақда маҳаллий суд органларига иқтибос келтирган ҳолда France Presse ахборот агентлиги маълум қилди.

15 июнда экстремистлар Нжаменедаги полиция қароргоҳи ва ҳарбий ўқув юртига ҳужум қилишган. Ҳужум оқибатида 38 одам ҳалок бўлган ва 100дан ортиқ одам жароҳат олган эди.

Чад суди олдида 10 киши, жумладан терактларни режалаштириш ва амалга оширишда гумон қилинган гуруҳ раҳбари ҳам жавоб беради. Бу суд жараёни Чадда “Боко Ҳарам” жангарилари устидан ўтказиладиган биринчи суд жараёни бўлади. Суднинг бошланишининг аниқ муддати маълум қилинмаган.