“Коммерсантъ” матбаа уйи асосчиси, биринчи бош муҳаррири, собиқ бош директори ва хўжайини Владимир Яковлев россияликларга фарзандларининг келажагини таъминлаш учун мамлакатдан чиқиб кетишни тавсия қилди. Бу ҳақда у Facebook’даги саҳифаси ёзув қолдирди.
Яковлев иккита сценарийни тахмин сифатида келтирди: ё ҳокимият алмашади, ёки оғир ижтимоий инқироз бошланади, у эса тақчиллик ва жиноятчиликнинг авж олишини келтириб чиқаради.
“Шунинг учун, ҳазилсиз, имкон бўлса, кетинг, болаларингизни олиб кетинг. Бир умрга эмас, 2-3 ойга, ярим йилга. Лекин кетинг. Бу даврда ҳеч нарса бўлмаса, вазият ўнгланса, адашганимдан фақат хурсанд бўламан”, – деб ёзди у ўз саҳифасида.