“UZAUTO-INZI” Ўзбекистон автомобилсозлиги учун 43 номдаги эҳтиёт қисмларни ишлаб чиқаради

Ўзбекистон 18 Август 2015 2945

“UZAUTO-INZI” масъулияти чекланган жамияти қўшма корхонаси йилига 2,4 минг тонна алюмин қуймаси ҳажмида автомобиллар, двигателлар ва генераторлар учун 43 номдаги эҳтиёт қисмларни ишлаб чиқаради.

Тизимда автомобиллар учун алюмин эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқарувчи янги қўшма корхона очилгани тўғрисида “Ўзавтосаноат” АК пресс-релизида хабар қилинди.

Бундан аввалроқ эса “Ўзавтосаноат” АК ва Жанубий Кореянинг “INZI AMT Co., Ltd.” компанияси ўртасида алюмин деталларни босим остида юқори аниқликда қуйиш усулида ишлаб чиқиш бўйича лойиҳани амалга оширишга келишиб олинган эди. Шу мақсадда тенг шерикликка асосланган, устав капитали 10 млн доллардан иборат масъулияти чекланган жамият кўринишидаги “UZAUTO-INZI” қўшма корхонаси ташкил этилди.

Маҳсулот ишлаб чиқариш 2017 йилнинг 1 январидан бошлаш белгиланган. Қурилиш ишларини олиб бориш учун “UZAUTO-INZI” МЧЖ ҚКга 6,9 га, жумладан, “General Motors Powertrain Uzbekistan” АЖнинг фойдаланилмаётган ҳудудидан 5,3 га майдон ажратиб берилди.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34847 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 73393 Ўзбекистон
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 138099 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 770 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 2987 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 1740 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 2192 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Ла-лига. «Атлетико» бир киши кам бўлиб, мағлубиятдан қутулиб қолди
01:56 1399 Спорт
Кўпроқ янгиликлар