18 август куни Тошкентда «Чингиз Аҳмаров» фильмининг тақдимоти бўлиб ўтади

Маданият 18 Август 2015 1933

2015 йилнинг 18 август куни соат 15:00 да Ўзбекистон Бадиий Академияси Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройида ёзувчи, санъатшунос ва фоторассом Нодир Норматовнинг «Меҳр қолур, муҳаббат қолур…» номли фотокўргазмаси ва муаллиф сценарийси асосида суратга олинган «Чингиз Аҳмаров» ҳужжатли фильми тақдимоти бўлиб ўтади.

Фотокўргазманинг бош мавзуси – Ўзбекистоннинг пиру бадавлат отахонларию онахонлари ҳисобланади. Муаллиф сўнгги ўн йил ичида республиканинг турли вилоятларида, жумладан, Нукус, Термиз, Наманган, Қарши, Шаҳрисабз, Андижон, Фарғона, Марғилон, Бахмал, Жиззах, Сирдарё, Бойсун каби шаҳарлари ва олис, чекка қишлоқларида бўлиб, кўплаб фотосуратлар олган.

Шу кунгача ижодкорнинг Тошкент шаҳри ва Ўзбекистоннинг кўплаб вилоятларида 30 га яқин фотокўргазмалари ташкил этилган. Жумладан, “Қишлоқ томон йўл” (2010 йил 21 декабрида, Тошкент Фотосуратлар Уйида), “Сурхон оҳанглари”( 2012 йил, 16 – 21 май кунлари Термизда), “Ватан сенсан, Ватан мен” (5 – 12 сентябрь кунлари, Нукусда), “Кўнгил кенгликларида” (Шаҳрисабз ва Қарши шаҳарларида), “Водийларни яёв кезганда” (Жиззах шаҳри ва Бахмал туманида), “Ватан тимсоллари”( 10- 15 ноябрь, Гулистон шаҳри), 2013 йил 17 майда“Бу ижод бўстонида”, “Кўҳитангтоғ болалари” (Наманган шаҳри, 2014 йил), “Товка қўрғони” (Тошкент, Халқаро Маданият карвонсаройи, 2013), “Пошхурднинг олтин пойдеворлари” (Тошкент, Халқаро Маданият карвонсаройи, 2013 йил), “Оқ олма, қизил олма” (Фарғона, Қўқон, Андижон шаҳарларида, 2015 йил апрель-май) номли фотокўргазмалари юртдошларимиз томонидан яхши қарши олинди.

Нодир Норматов юзлаб ўзбек мусаввирлари ҳамда халқ усталари ижодини, жаҳон тасвирий санъат намояндаларини ўз мақола ва эсселарида тарғиб-ташвиқ этган. Юздан ортиқ илмий ва оммавий китобларга муҳаррирлик қилган. Санъат аҳлига бағишланган ўттизга яқин ҳужжатли фильмлар сценарийси ва матнлари муаллифи. 2011 йилда Корея ва Марказий Осиё республикалари халқаро танлови ҳайъати қарорига кўра, унинг тўлиқ матнли бадиий фильм учун ёзган ”Муҳаббат кўзгуси” сценарийси ғолиб деб топилган. 1998 йилдан буён бадиий фотосанъати билан шуғулланади. 2007 йилда “Маҳалладан бошланар Ватан” танлов кўригида фахрли учинчи ўринни эгаллади. У кўплаб республика ва халқаро фотокўргазмалар қатнашчиси ҳисобланади.

Нодир Норматов айни пайтда тасвирий ва амалий санъат арбоблари, халқ усталари тўғрисидаги яратилган йигирмадан ортиқ ҳужжатли фильмлар муаллифи ҳамдир. Унинг мустақиллик даврида яратилган «Омонхона мўъжизаси», “Беҳзод ворислари”, «Бешик» ,”Малик Набиев”, ”Лангар”, “Сурхон кулоллари”, “Уста Абдуғани”, “Бойсунлик Гоген”, “Сурхон бахшилари”, “Кўҳитанг тоғ мўъжизаси”, “Сўзана”,”Аёллар номидаги меъморий обидалар”, “Ҳайкалтарош Азамат”,“Кубаро Бобоеванинг сопол эртаклари”, “Пошхурднинг олтин пойдеворлари”, “Кўнгил камалаги ёхуд Рўзи Чориевни эслаб” (Бош маслаҳатчи сифатида), “Ғозғонлик тоштарошлар”, ”Бухоро сўзаналари”, ”Ҳайкалтарош”, “Шамсрўй” ҳужжатли фильмлари Нодир Норматовни сценарий муаллифи сифатида элга танитди.

«Чингиз Аҳмаров» ҳужжатли фильми Н.Пўлатова режиссёрлигида Ўзбекистон илмий-оммабоп ва ҳужжатли фильмлар киностудиясида суратга олинган. Ушбу фильм устоз санъаткорнинг ҳаёти ва ижодий йўли, унинг деворий ва маҳобатли суратлари, улкан мероси ҳақида қизиқарли далиллар ва ҳужжатлар асосида ҳикоя қилади. Фильмда рассомнинг ҳаёти даврида олинган кинокадрлардан маҳорат билан фойдаланилган.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 35553 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 74706 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 11258 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 140010 Жамият
Ироқ бош вазир: Талл-Афорда ИШИДга қарши ҳужум бошланди
09:12 9 Жаҳон
БМТ бош котиби Финляндиядаги терактни қоралади
09:07 24 Жаҳон
АҚШда юк машинасининг музлатиш камерасидан 60 нафар мигрант топилди
09:03 226 Жамият
Хитой соҳиллари яқинида иккита балиқ овловчи кема тўқнашиб кетди
08:53 231 Жамият
Исроил бош вазири Владимир Путин билан яқин кунларда учрашишни мўлжалламоқда
08:43 397 Жаҳон
Тинч океанида 1945 йилда чўктириб юборилган АҚШ крейсери топилди
08:34 1788 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар