"Порту"нинг бразилиялик ҳимоячиси Алекс Сандронинг "Ювентус"га ўтиши эҳтимоли бўйича янги маълумотлар берилди.

Sky Sport Italia нашрида ёзилишича, туринликлар бу 24 ёшли футболчининг трансфери учун 22 млн евро тўлаб, у билан 5 йиллик шартнома имзолайди. Жамоа Сандрога йилига 2,5 млн евро маош беришни мўлжаллаган.

Манбада маълум қилинишича, "Манчестер Сити" Сандро учун яхшироқ таклиф билан чиққан. Лекин инглизлар уни қишки трансферлар вақтида харид қилишни кўзлаган. "Порту" эса бу футболчисини тезроқ пуллашни истамоқда.

Маълумот учун, Сандро ўтган мавсумда "Порту" билан 28та ўйин ўтказган ва битта гол уриб, 3та голли пас узатган.