"Барселона" клуби ярим ҳимоячиси Андрес Иньеста "Атлетик"ка қарши кечган Испания Суперкубоги жавоб учрашувидан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Биз қўлдан келганча ҳаракат қилдик. Жамоамиз биринчи бўлимда ёмон ўйнамаганди ва кўплаб вазиятларни яратди. Пикенинг четлатилишидан кейин барчаси қийин бўлиб қолди.

Афсуски, совринни қўлга кирита олмадик. Энди бор эътиборни миллий чемпионатга қаратишимиз лозим.

Умид қиламанки, декабрда клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатида ғолиб чиқиб, бешинчи совринни ютиб оламиз", - дейди Иньеста.