Android операцион тизимининг кейинги версияси Marshmallow номини олади

Технология 18 Август 2015 2264

Android операцион тизимининг кейинги версияси Marshmallow (Зефир) номини олади. Бу ҳақда Android Developers’нинг расмий сайтида маълум қилинди.

Янги операцион тизим 6.0 рақами билан белгиланади. Google операцион тизимнинг номини эълон қилиш билан бирга Android 6.0 SDK дастурчилари учун инструментарийни тақдим қилди ва 23-версиядаги API’ни эълон қилди. Операцион тизим қачон чиқарилиши маълум қилинмади. 

Google компанияси Android операцион тизимининг версияларини 1.5 Cupcake (Кекс) версиясидан бошлаб алифбо тартибида келувчи ширинликлар билан номлайди. Операцион тизимнинг биринчи икки версияси Astroboy ва Bender роботлари номи билан аталган, бироқ ушбу номлар учун муаллифлик ҳуқуқларининг бузилиши туфайли қайта номланган эди. Бугунги кунда операцион тизимнинг энг долзарб бўлган 5.x версияси Lollipop (Чўпли конфет) деб номланади.     

Кун янгиликлари
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 36540 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 42962 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 5777 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 17496 Ўзбекистон
ТИВ: Каталониядаги терактлар оқибатида жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ
14:10 12 Жаҳон
Ўзбекистон МААда Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда очиқ мулоқот ташкил этилди
Ўзбекистонда мега палов тайёрланди
Ўзбекистонда янги вазирлик ташкил этилади
«Кириллга қайтмаймиз». Лотин-кирилл баҳсида яна бир жавоб юриши
Халқ таълими вазири: Узоқ йиллар давомида мактабгача таълим тизими анча четдан қолиб кетган эди 
Кўпроқ янгиликлар