Англиянинг «Челси» клуби шифокори атрофида бўлган воқеалар юзасидан Англия премьер-лигаси маъмурияти ўз хулосасини билдириб ўтди.

«Спорт-Экспресс»нинг хориж матбуотига асосланиб хабар беришича, лига раҳбарияти «Челси» бош мураббийи Жозе Моуриньони шифокори Ева Карнейрога нисбатан ҳақоратли сўзлар ишлатгани ва уни клуб ўйинларидан четлатгани учун жазоламайдиган бўлди.

Лига бу клубнинг ички муаммоси эканини ва бунга аралашмасликларини билдириб ўтган.

Эслатиб ўтамиз, АПЛ 1-тур доирасидаги «Суонси»га қарши учрашув пайтида Эден Азарга ёрдам кўрсатишга кетаётган Карнейро ва унинг ёрдамчиси Моуриньо кераксиз вақтда тиббий ёрдам кўрсатишда айблаб қўпол сўзлар билан уларни ҳақоратлаганди.