АҚШ улушига умумжаҳон давлат қарзининг 29,05 фоизи ёки 13,91 трлн доллар тўғри келмоқда. Бу ҳақда Халқаро валюта жамғармасининг охирги маълумотларига иқтибос келтирган ҳолда Visual Capitalist портали маълум қилмоқда.   

ХВЖ томонидан дунё бўйича умумий қарз 59,7 трлн долларга баҳоланди. АҚШ  давлат қарзи мамлакат ялпи ички маҳсулотидан 3,4 фоизга кўпроқни ташкил қилмоқда. Шу билан бирга АҚШнинг улушига жаҳон иқтисодиётининг 29,05 фоизи тўғри келади. 2-ўринни Япония эгалламоқда: мамлакатнинг давлат қарзи 19,99 фоиз ёки 11,93 трлн долларни ташқил қилмоқда, бунда Япония ҳиссасига жаҳон иқтисодиётининг 6,18 фоизи тўғри келади.      

Хитой ҳиссасига жаҳон иқтисодиётининг 13,9 фоизи тўғри келади, мамлакатнинг давлат қарзи умумий жаҳон қарзидан 6,25 фоизни ёки 3,73 трлн долларни ташкил қилади. 

Россия ҳиссасига умумий жаҳон қарзининг 0,49 фоизи ёки 292,5 млрд доллари тўғри келмоқда.

АҚШ, Япония ва Европанинг умумий давлат қарзи жаҳон давлат қарзининг 75 фоизини ташкил қилмоқда.