Дэниэл Рэдклифф иштирокидаги “Франкенштейн” фильмининг трейлери чоп этилди

Маданият 18 Август 2015 2021

YouTube видеопорталида бош ролларни Дэниэл Рэдклифф ва Жеймс Макэвой ижро этган “Франкенштейн” даҳшат фильмининг трейлери жойлаштирилди.

Дэниэл Рэдклифф (Гарри Поттер ролини ижро этган) жасадлар бўлакларидан маҳлуқни яратган шифокор Виктор фон Франкенштейннинг Игор исмли ёрдамчиси ролини, Макэвой эса шифокорнинг ролини ижро этган.

Фильмга «Слевиннинг бахтли сони» ва «Савдойилик» каби фильмларни суратга олган Пол Макгиган режиссёрлик қилди.

Фильм жорий йилнинг 10 декабридан катта экранларга чиқарилади.

Кўпроқ янгиликлар