Гильем Балаге: Педронинг "МЮ"га ўтиши амалда ҳал қилиб бўлинган

Спорт 18 Август 2015 1288

Испаниялик спорт журналисти Гильем Балаге "Манчестер Юнайтед" ва "Барселона" Педро Родригеснинг трансфери масаласида олиб бораётган музокаралари тўғрисида фикр билдириб ўтди.

"МЮ"нинг ижрочи директори Эд Вудворд бугун "Барселона"га учади ва бу музокарани давом эттиради. Эшитишим бўйича, томонлар бу мавзуга шу ҳафтада нуқта қўйишади.

Менинг тушунишим бўйича, "МЮ" Педро билан шартнома тузиш масаласини ҳал қилиб бўлган. Инглизлар унинг учун "Барселона"га 30 млн еврони тўлашигина қолган. Бугунги музокарада бу маблағнинг қанча қисмини қачон бериш ҳақида гаплашилади.

Демак, бу трансферни амалга ошиб бўлган, дейиш мумкин. Менимча, "Барселона" охирги дақиқаларда қарорини ўзгартириб, Педрони олиб қолишга ҳаракат қилмайди. Футболчининг ўзи ҳам аллақачон кетишга қарор қабул қилган", дейди Балаге.

Кўпроқ янгиликлар