«Қачон? 2016», — худди мана шу талқиндаги твит Project Ara смартфонинининг Twitter аккаунтида ёзиб қолдирилган.

Мазкур қурилманинг фақатгина кейинги йилда ишлаб чиқарилишига асосий сабаб унга бўлган эҳтиёжни аввалига ўрганиб олиш зарур эди, деб ёзилади смартфоннинг твиттердаги саҳифасида.

Ҳозирда мазкур лойиҳа ўзи учун АҚШдан «янги жой» қидирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йилнинг май ойида бўлиб ўтган Google I/O конференцияси давомида Project Ara лойиҳасининг ишлайдиган прототипи намойиш этилган. Унинг таркибида смартфонни ёқмасдан туриб камерага уланиш имкониятини берувчи функцияси ҳам борлиги намойиш қилинганди.