Ҳиндистон президентининг рафиқаси шифохонада вафот этди

Жаҳон 18 Август 2015 4117

Бугун, 18 август куни Ҳиндистон президентининг рафиқаси Сувра Мукхержи вафот этди, дейилади президент котибиятининг расмий хабарида.

“Чуқур қайғу билан хабар қиламизки, Сувра Мукхержи бугун эрталаб (2015 йил 18 август) ҳаётдан кўз юмди. У бу дунёни 10:51 (маҳаллий вақт)да тарк этди”, дейилади хабарда.

Times of India нашрининг ёзишича, Ҳиндистоннинг биринчи хоними анчадан буён бемор эди. Жума (14 август) куни у нафас олишдаги қийинчилик туфайли шифохонанинг интенсив даволаш палатасига ётқизилган. Мукхержи, шунингдек, юрак хасталигидан ҳам азият чекарди.

Сувра Мукхержи 1940 йилнинг 17 сентябрида Жессор (ҳозирги Бангладеш ҳудудида) дунёга келган ва амалдаги Ҳиндистон президенти Пранаба Мукхержи билан никоҳ тўйи 1957 йилнинг 13 июлида бўлиб ўтган.

Кўпроқ янгиликлар