Индонезияда ҳалокатга учраган самолётнинг “қора қути”си топилди

Жаҳон 18 Август 2015 2286

Индонезия шарқида ҳалокатга учраган Trigana Air Service авиакомпаниясига тегишли ATR 42-300 йўловчи самолётининг “қора қути”си ҳодиса рўй берган ҳудудда топилди, дея хабар берди Reuters маҳаллий ҳокимият маълумотига асосланган ҳолда.

“Маҳаллий вақт билан тахминан 1:40да Trigana Air самолётининг “қора қути”си топилди”, – деди транспорт вазирлиги вакили.

Бундан аввалроқ эса қутқарувчилар ҳодиса жойида ҳалок бўлган 54 нафар йўловчи ва экипаж аъзоларининг жасади аниқлангани хабар қилинган эди.

Кўпроқ янгиликлар