Қутқарувчилар Индонезияда Trigana авиакомпаниясига тегишли ATR 42-300 самолёти ҳалокатга учраган жойда барча 54 йўловчининг жасадини аниқлади, дея хабар бермоқда Reuters.

“Айтишим мумкинки, самолётнинг ҳамма йўловчилари ва экипаж аъзолари топилди. Уларнинг барчаси ҳаётдан кўз юмган”, дея эълон қилди миллий қидирув ва қутқарув агентлиги раҳбари Бамбанга Соэлисти.

Айни пайтда ҳалок бўлганлар жасадини эвакуация қилишга тайёргарлик кўрилмоқда.