АҚШнинг Цинциннати шаҳрида АТР таснифига кирувчи “Мастерс” туркумидаги теннис турнирининг асосий тўрига саралаш баҳсида ўзбекистонлик Денис Истомин биринчи учрашувни муваффақиятли якунлаганди.

Саралаш баҳсининг сўнгги даврасида у германиялик тажрибали теннисчи Александр Зверевга қарши кураш олиб борди. Мазкур беллашувда Истоминга омад етишмади ва у 2:6, 6:3, 3:6 ҳисобида рақибига имкониятни бой берди. Учрашув икки соат ва 2 дақиқа давом этди.

Шу тариқа, Денис Истомин мусобақанинг асосий тўрига чиқа олмади ва АҚШдаги иштирокини эрта якунлади.