Санкт-Петербургнинг “Зенит” футбол клуби ҳужумчиси, 32 ёшли Александр Кержаков Испаниянинг “Севилья” клубида 1,5 ҳафтадан бери бош мураббий ва спорт директори ўзаро ҳамкорлигининг сир-асрорларини ўрганмоқда. Аввалроқ “Зенит” бош мураббийи Андре Виллаш-Боаш Кержаковни клубнинг асосий таркиби билан ишлашдан четлатган эди. Кейинроқ клуб футболчига спорт директори Хенк ван Стей ёрдамчиси лавозимини эгаллашни таклиф қилинган эди. Футболчи бу таклифга розилик берди.

Яқин орада Кержаков спорт фаолиятини тугатишини эълон қилиши кутилмоқда.
“Зенит” ва Россия терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурар “Севилья” сафида 2007-2008 йиллар давомида тўп сурган.