Криштиану Роналду Нью-Йоркнинг энг қимматбаҳо биносида 18,5 млн долларга квартира сотиб олди

Спорт 18 Август 2015 6423

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду Нью-Йоркнинг Бешинчи авенюсида жойлашган Тrump Tower биносида 18,5 млн долларга квартира сотиб олди, деб хабар бермоқда Daily Mail нашри.  Футболчининг янги квартирасининг майдони 233 квадрат метрни ташкил қилиб, осмонўпар бинонинг юқори қаватида жойлашган. Ундан аввал бу квартирада миллиардер Алессандро Прото яшаган.

Квартира жойлашган 202 метр баландликка эга 58 қаватлик бино АҚШдаги энг қимматбаҳо бино деб эътироф этилади.

Футболчининг“Реал” билан шартномаси 2018 йилда ўз ниҳоясига етади. Футболчи шундан кейин МЛС (АҚШ олий лигаси) клубларидан бирида ўз фаолиятини давом эттириши мумкин. Нью-Йоркда эса “Нью-Йорк Ред Буллз” ва “Нью-Йорк Сити” клублари бор.

“Трамп-тауэр” ёки “Трамп минораси” деб номланувчи бино миллиардер, девелопер Дональд Трамп томонидан Equitable Life Assurance Company суғурта компанияси билан ҳамкорликда қурилган. Бино қурилиши 1983 йилда якунланган. Бинода аппартаментлардан ташқари, меҳмонхона, офис учун хоналар, бар ва ресторанлар мавжуд. 

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 22982 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 24868 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 12816 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 54108 Жамият
КХДР: Корея ярим оролида уруш чиқиши АҚШ ҳаракатларига боғлиқ
20:00 30 Жаҳон
Тиббиётдаги энг хавфли 10 жараён
19:40 1425 Lifestyle
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга ташриф буюради
Lamborghini машинаси ўғирланган куниёқ ёниб кетди
Россиянинг яна бир шаҳрида Ўзбекистон бош консуллиги очилади
19:23 1462 Жаҳон
Оммавий маданиятга қарши курашамиз деб, оломон маданиятини яратиб қўймадикми?
19:17 1331 Жамият
Кўпроқ янгиликлар