Таниқли франциялик режиссёр Люк Бессонга тегишли кинокомпания Россиянинг “Курс” атом сув ости кемаси ҳалокати ҳақида фильм суратга олмоқчи.
Variety нашрининг маълум қилишича, лойиҳага режиссёр сифатида даниялик Мартин Зандвлиет, сценарийнавис сифатида эса Роберт Родат (“Оддий аскар Райанни қутқариш”) таклиф қилинган. Фильм Роберт Мурнинг A Time to Die асосида суратга олинади.

К-141 “Курск” атом сув ости кемаси 2000 йилнинг 12 август куни Баренц денгизида ҳалокатга учради. Унинг бортидаги 118 киши ҳалок бўлди. Расмий маълумотларга кўра, фожиага торпеданинг портлаши сабаб бўлган, у ўз навбатида бошқа торпедаларнинг детонациясига сабаб бўлган ва субмаринанинг бир қанча бўлинмаларини вайрон қилган.