Ўзбекистон халқ таълими вазирлиги мутасаддиларининг фикрича, мактабларда ягона дресс-коднинг жорий қилиниши ўқувчилар орасида ижтимоий тенгсизлик намоён бўлишининг олдини олади.

“Мактаб либоси ўқувчиларни тартибга чақиради, улар бу ерга ўқишга келганларини тушунишади”, – деди вазирлик бошқарма раҳбари Ҳикматилла Даминов “Оила даврасида” газетасига берган интервьюсида.

“Агар бирорта ўқувчи қимматроқ кийинса, унинг ўқишдаги натижаларидан қатъий назар етакчи деб қабул қилишлари мумкин. Аслида эса синфда яхши ўқийдиганлар етакчи бўлиши керак”, – деди ўқитувчи Бибинор Собирова.