"Манчестер Сити" жамоаси Педрони трансфер қилиш бўйича курашда "Манчестер Юнайтед" билан рақобатни давом эттирмоқда.

"Шаҳарликлар" "Вольфсбург"дан Кевин де Брюйнени трансфер қилишда ниятига ета олмагач, Педрога эътиборини қаратган ва унинг учун 32 млн евро таклиф қилган.

Қайд этиш жоизки, бу футболчи учун "Манчестер Юнайтед" 30 млн евро таклиф қилган. Бироз олдинроқ, "қизил иблислар" Педронинг трансфери бўйича келишувга эришгани ва шу ҳафта ичида уни ўз сафига қўшиб олганини эълон қилиши ҳақида хабар тарқалганди.

Педронинг ўзи "МЮ"га ўтишни истамоқда. Лекин, каталонияликлар раҳбарияти кўпроқ маблағ таклиф қилган "Манчестер Сити"га сотиб юбориши мумкин.