2015 йилнинг биринчи ярмида Молдовадан Ўзбекистонга олиб кирилган товарларнинг умумий қиймати 3.5 млн долларни ташкил қилди. Бу ўтган йилнинг шу даври кўрсаткичларидан 23 фоизга камдир. Шу билан бирга, Ўзбекистоннинг Молдовага экспорти 19.9 фоизга ўсиб, 7.6 млн долларни ташкил қилди. Бу ҳақда Молдова статистика бюроси ҳисоботидан маълум бўлди.

Ўзбекистон Молдовага кимё саноати, фармацевтика маҳсулотлари, текстиль, кимёвий толалар, ер транспорти воситалари, уруғ-кўчат, чорва етказиб беради. Молдова Ўзбекистонга турли ишлаб чиқариш товарлари – мебель, лампалар ва ёритувчи ускуналар, қурилиш конструкциялари экспорт қилади.