Мутахассис: ҳужжат эҳтиётсизлик туфайли бузилди деган гап йўқ

Ўзбекистон 18 Август 2015 4866

Самарқандлик журналист Тошпўлат Раҳматуллаев фуқаролик паспортига ёзувлар тушириш, букиш ва бошқа йўллар билан бузиш қасддан қилинмаганда қандай жазоланиши масаласига қизиқиб кўрди.

Ўзбекистон Маъмурий жавобгарлик кодексига кўра, паспортнинг қасддан шикастланиши энг кам ойлик иш ҳақининг 1-3 баробаридаги жарима билан жазоланади. “Шикастлаш қасддан содир этилмаган бўлса-чи? Бу янги биометрик паспортга ўтиш сабабли йўқ қилинадиган эски паспорт бўлса-чи?”, – савол беради Раҳматуллаев.

Унинг саволларига Самарқанд ИИББ мамлакатга кириш, чиқиш ва фуқароликни рўйхатга олиш бўлими бошлиғи Шерзод Ҳалимов жавоб берди.
“Қонунчиликда ҳужжатга эҳтиётсизлик туфайли шикаст етказилди деган тушунча йўқ”, – деди у.
“Сиз Маъмурий жавобгарлик кодексининг тегишли моддасига ўзгартиш киритишни сўраб Вазирлар Маҳкамасига мурожаат қилишингиз мумкин”, – киноя билан қўшиб қўйди у.

Кўпроқ янгиликлар