Мустақилликнинг 24 йиллик байрами олдидан Навоий вилоятида 10 июлдан 30 августга қадар “Тозалаш – антитеррор” махсус профилактик тадбирлари ўтказилмоқда. Бу ҳақда УзА нашрида ёзилган.

Ички ишлар бошқармаси томонидан вилоят миқёсида барча ҳудудлар, айниқса, чекка қишлоқ ва овуллар, қўшни давлатлар билан чегарадош туманларда тизимли турли профилактик, кенг тушунтириш ва тарғибот тадбирлари олиб борилмоқда.

Профилактика ишларида аҳоли хонадонлари, шунингдек, турли объектлар текшириляпти. Аниқланган айрим шубҳали вазиятлар дарҳол назорат остига олиниб, айбланувчи шахсларга нисбатан зарурий чоралар кўрилмоқда.

“Тозалаш – антитеррор” тадбири давомида 1 минг 217 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилиб, фуқаролиги бўлмаган ва вилоят ҳудудида ноқонуний яшаб юрган фуқароларга тегишли тартибда қатъий қонуний чоралар кўрилди.