Испаниянинг «Валенсия» ва Аргентина терма жамоаси ҳимоячиси Николас Отаменди янги мавсумни Англиянинг «Манчестер Сити» таркибида бошлайдиган бўлди.

Sky Sports нашри журналисти Жиллем Балажнинг твиттер саҳифасида ёзишича, «шаҳарликлар» футболчи учун 45 миллион евро тўлашади.

Отаменди билан шартнома беш йил муддатга имзоланади. Олдинроқ берилган хабарга кўра, Отаменди «Сити»га ўтиши учун «Валенсия» 40 миллион евро ва Эльяким Мангаляни бир йилга ижарага олиши керак эди. Бироқ Манчестер клуби ўз ҳимоячисини «Валенсия»га ижарага бермайдиган бўлди.