Ўзбекистонда автомобиль йўловчилари томонидан ўзларини тўхтатган йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимининг калтакланиши ҳодисаси яна бир бор содир бўлди.

Воқеа жойида тасвирга олинган видео интернет тармоғига жойлаштирилган.

Унда акс этишича, йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходими Damas русумли авто улов ҳайдовчисини қайсидир қоидани бузгани учун тўхтатади. Бунга жавоб тариқасида бир қанча автомобиль эгалари ёш қонун ҳимоячисини қуршаб олиб, калтаклай бошлайди. Воқеа жойи ва вақти маълум қилинмаган. Видеода кўринган автомобиль рақамлари орқали бу ҳодиса Қашқадарё вилояти ҳудудида содир бўлганини тахмин қилиш мумкин.