Вячеслав Солохо бошчилигидаги 19 ёшгача бўлган Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Нанкин шаҳрида ўтказилаётган Осиё чемпионати дастлабки учрашувида мусобақа мезбони Хитойга қарши майдонга тушди.

"А" гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси дастлабки учрашувни йирик ҳисобдаги мағлубият билан бошлади. Хитойликлар Ўзбекистон дарвозасига жавобсиз 9та гол киритишга мувафақ бўлди.

Гуруҳнинг бошқа бир учрашувида Япония Австралияни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

Ўзбекистон U-19 аёллар терма жамоаси ўзининг кейинги учрашувини 20 август куни Японияга қарши ўтказади.

U-19 аёллар Осиё чемпионати
Нанкин, Хитой.
"А" гуруҳи.

Хитой - Ўзбекистон 9:0

Голлар: Ши Таинлун (14), Хиао Юйи (20, 41, 58), Ян Жинжин (31, 32, 51), Занг Зу (66)

Хитой: Пенг Шименг, Уанг Йинг, Уан Руйи, Манг Йинг Шуанг (Луи Янг), Чин Манман (Ху Жиаменг), Ши Таинлун, Хиао Юйи, Ву Ченгшу, Пан Жиахуи, Донг Жиабао, Ян Жинжин (Занг Зу)

Ўзбекистон: Лайло Тилолова, Нилуфар Қудратова, Фаёза Самандарова (Шодия Тошева), Лианна Норбекова, Мафтуна Шойимова, Умида Зоирова, Дилноза Бектемирова, Дилдора Нозимова, Шохида Тожиддинова, Малика Бурхонова, Севара Нормуродова.

Манба: the-uff.com