2016-2019 йилларда «Ўзпахтасаноат» ассоциациясининг 40та пахта заводида реконструкция ишлари олиб борилади.

2015-2019 йилларда ишлаб чиқаришни структуравий қайта ташкил этиш, модернизация ва диверсификация қилиш мақсадида ташкилотларнинг 26,4 млн долларлик шахсий маблағларига молиялаштириш манбаси сифатида қаралмоқда.

40та пахта заводининг қисман модернизация қилиниши пахта хомашёсини қайта ишлаш ҳажмининг 1,4 млн тоннага қадар ортишига хизмат қилади.

«Ўзпахтасаноат» ассоциацияси маълумотларига кўра, айни пайтда Ўзбекистонда 98та пахта заводи фаолият кўрсатмоқда.

Андижон, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида 10тадан, Бухоро вилоятида 9та, Тошкент, Хоразм ва Наманган вилоятларида 8тадан, Самарқанд ва Фарғона вилоятида 6тадан, Сирдарё, Жиззах вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида 6тадан пахта заводи мавжуд. Навоий вилоятида эса 3та завод фаолият кўрсатмоқда.