Пике қанот ҳакамини ҳақоратлагани учун 4-12 ўйинга дисквалификация қилиниши мумкин

Спорт 18 Август 2015 1605

"Барселона" жамоаси ҳимоячиси Жерар Пике Испания Суперкубоги учун Бильбаонинг "Атлетик" жамоасига қарши ўтказилган ўйинда олган қизил карточкасининг таъсири узайиши мумкин.

Eurosport нашрида ёзилишича, бу муддат 4 ўйиндан 12 ўйингача бўлади.

17 август оқшомида бўлиб ўтган ушбу ўйиннинг 55 дақиқасида Пике қанот ҳакамини "Атлетик" футболчисининг офсайдга тушишини қайд этмагани учун ҳақорат қилган. Шундан сўнг, ўйиннинг бош ҳаками Веласко Карбальо унга тўғридан-тўғри қизил карточка кўрсатиб, майдондан четлатган.

Бу ҳолатни Веласко Карбальо ўйин қайдномасига алоҳида киритган.

Кўпроқ янгиликлар