Қорақалпоғистонда қишлоқ хўжалик экинларини зараркунандалардан биологик усулда ҳимоялаш мақсадида 65та биолаборатория фаолият кўрсатмоқда. Биолабораториялар бинолари механизациялашган линиялар ва бошқа ускуналар билан таъминланди.

2015 йилда экилган ва экиладиган қишлоқ хўжалиги экинларини биологик ва кимёвий усулда ҳимоя қилиш бўйича фермер хўжаликлари билан отряд ва биолабораториялар томонидан жами 3 млрд 784,4 сўмлик шартномалар тузилди. Мавжуд биолабораториялар биомаҳсулотларни ишлаб чиқаришлари учун талаб қилинадиган озуқа билан таъминланди. Натижада зарур бўлган биомаҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, ғўза ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари зараркунандалардан ҳимоя қилинмоқда.