Қозоғистонлик миллионер Талгат Бойтазиевнинг ўғли Михаил Бойтазиевнинг суперкарлардан ташкил топган кортежи бутун Парижда шов-шув бўлди, деб маълум қилинди Carskz автожамиятининг “ВКонтакте” ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Париждаги Four Seasons Hotel George V Paris меҳмонхонаси ёнида кўрининиш берган кичик Бойтазиевга тегишли бўлган бу кортежга Mansory Madness (Mansory телбалиги) деб ном беришга ҳам улгурилди.

Хабарда айтилишича, кортежга бундай ном бежизга берилмаган, чунки сайёрамиздаги энг серҳашам суперкарлардан иборат сариқ рангдаги кортежни ҳар доим кўравермайсан.

Carskz Бойтазиевга тегишли автомобилларнинг номлари ва нархларини келтириб ўтди.

«Gronos G63 AMG 6×6 – дунёда ягона шундай автомобиль ҳисобланади. Бундан ундаги тегишли ахборот ёзилган белги дарак бермоқда. Тюнинг-ательеда у қуввати 840 от кучига эга сариқ вездеходга айлантирилган. 100 км тезликка 6,1 сонияда эришади. Нархи 1 млн евро атрофида туради.

Ferrari F12 Berlinetta Mansory Stallone. Бу Феррари 775 от кучига эга. Максимал тезлиги – 350 км/соат. 0 до 100 км/соатга 3 сонияда эришади. Нархи – 600 минг евро.

Mercedes S63 AMG Mansory ҳам “ҳашаки” машина эмас. Қуввати 800 ёки 1000 от кучига тенг (форсировка даражасига боғлиқ, бундан фақат буюртмачи хабардор). 100 км тезликка 3,6 ёки 3,2 сонияда эришади, максимал тезлиги 300 км/соатни ташкил қилади. Нархи 500 минг евро атрофида”

Бу машиналардан илҳомланган AlexsMolik тахаллусли интернет фойдаланувчи Бойтазиевга тегишли суперкарлар тасвирланган видеони “Парижда G63 AMG 6×6’ни парковка қилиш” деган изоҳ билан интернетга жойлаштирди.

 

“Бу шунақа катта маҳлуқки, кўчаларга зўрға сиғади. Кўринишича, унда ўтириб, ўзингни ҳамма нарсага эгадек ҳис қилсанг керак”, деб қўшимча қилиб қўйди фойдаланувчи.