Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигига тегишли самолёт 18 август куни Россия ва МДҲ давлатлари фуқаролари бўлган 59 кишини Суриядан Москвага олиб келди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизматига асосланиб, РИА Новости нашри хабар берган.

Хабарда аниқлик киритилишича, бу самолёт Суриянинг Латакия шаҳридан парвоз қилган. Самолётда сурияликлар ҳам учгани айтилган.

Самолётда учган 59 йўловчи орасида россиялик ва сурияликлардан ташқари, Украина, Беларусь ва Қозоғистон фуқаролари ҳам бўлгани маълум қилинган.