Россияда чақалоққа Қрим исми берилди

Жаҳон 18 Август 2015 2922

Россиянинг Екатеринбург шаҳрида туғилган чақалоққа Қрим деб исм қўйилди. Бу ҳақда “Известия” нашри ёзмоқда.
Таъкидланишича, болага бундай исм Қрим ярим оролининг Россия томонидан эгалланиши шарафига қўйилган.
“Қримнинг Россияга қўшиб олиниши – ҳар бир россиялик учун муҳим воқеа, болага бундай исм берилиши бироз ғайриоддий туюлиши билан, ҳайратланарли эмас”, – деди “Фамилия тарихи” тадқиқот маркази директори Владимир Максимов.
Экспертнинг таъкидлашича, туркий халқлар орасида Қрим исми кўпдан буён қўлланиб келинади.

Кўпроқ янгиликлар