Ўзбекистон ҳудудида россиялик мутахассислар томонидан радиотелескоп қурилиши ишини Россия таълим ва фан вазирлиги орқага сурмоқда. Бу ҳақда Россия Фанлар Академияси физика институти астрокосмик маркази директори Николай Кардашёв маълумот берди.

“Ўзбекистонга Владимир Путин борди, радиотелескопни қуриб битириш ғоясини қўллаб-қувватлади, аммо кейин биз амалдорлар билан учрашганимизда улар ишни бошқа идорага ўтказиб юборишга ҳаракат қилаётганига гувоҳ бўлдик. Таълим ва фан вазирлиги ҳам салбий роль ўйнамоқда.

Айнан у туфайли телескопни қуриб битириш ҳақида имзоланган шартнома молиялаштирилмаяпти. Илгари улар обсерватория йўриқномасининг йўқлигини пеш қилишган эди, йўриқнома тайёр бўлганига беш йил бўлди, лекин вазият ўзгармади”, – деди у Gazeta.ru сайтига берган интервьюсида.

“Суффа” антеннасининг қурилиши тўхтатилганига қарамай, айни пайтда у ер атмосфера шаффофлиги ўлчовлари амалга ошириб борилмоқда.
“Ушбу антенна ёрдамида хавфли астероидлар қидирувлари олиб борилади”, – маълум қилди мутахассис.