Тошкент МДҲдаги энг машҳур туристик шаҳарлар ўнлигида охирги ўринни эгаллади

Жамият 18 Август 2015 8202

Россиянинг Oktogo туристик портали томонидан россиялик сайёҳлар диққатини жалб қиладиган асосий йўналишлар ҳамда энг қиммат шаҳарлар рейтинглари эълон қилинди. Айтилишича, ушбу рейтингларни тузишда 2015 йил августида турли шаҳарларда россияликлар томонидан буюртма қилинган меҳмонхона ўринлари ҳақидаги маълумотларга асосланилган.

МДҲ давлатлари ҳудудида жойлашган энг қиммат шаҳарлар ўнлигида биринчи ўринни Боку, охирги ўринни эса Бишкек эгаллади. Рўйхатга, шунингдек, Минск, Бишкек, Олма-Ота, Остона, Ереван, Кишинёв, Тбилиси, Киев ва Тошкент кирди.
Худди шу шаҳарларнинг туристлар орасидаги машҳурлик даражаси бўйича тузилган рейтинг шуни кўрсатдики, у ерда сайёҳларга кўрсатиладиган хизматларнинг қиммат ё арзонлиги бу шаҳарларнинг машҳурлигига таъсир кўрсатмайди. Бу рейтингда биринчи ўринга Минск, охирги ўринга эса Тошкент қўйилди.

Мамлакатлар бўйича ҳисобланганда эса, россиялик сайёҳлар учун МДҲдаги энг қиммат давлатлар деб Қозоғистон ва Озарбайжон топилди. Узоқ хориж давлатларида эса Танзания ва Доминикан Республикаси энг давлатлар топилди – бу ерда россиялик турист бир кунда ўртача, мувофиқ равишда, 250 ва 195 доллардан сарфлайди. Энг арзон давлат деб эса Грузия тан олинди.

Узоқ хориж давлатларининг россияликлар орасида энг машҳур туристик йўналишлари деб Таиланд, Вьетнам ва Куба топилди.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 48851 Жамият
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 404 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
Мустақиллик байрами Миллий боғда ўтказилмайди
Samsung Galaxy S9 cмартфони билан боғлиқ баъзи маълумотлар ошкор бўлди
2018 йил ҳосили учун август пиёзи ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот экинларини жойлаштиришга доир қарор имзоланди
Полиция Барселона теракти ижрочиси йўқ қилинганини тасдиқлади
22:20 1468 Жаҳон
Испаниялик сузувчи жаҳон чемпионатида терактлар қурбонлари хотирасига бир ўзи сукут сақлади
22:20 680 Спорт
АҚШ ҲДК навбатдаги тўқнашувдан сўнг Тинч океанидаги тадқиқотларини тўхтатди
22:15 940 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар