Ўзбекистон ва Қирғизистон вакиллари чегараларни делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича комиссия ишини жонлантириш масаласини муҳокама қилди.
Қирғизистон ҳукумати матбуот хизматининг хабар қилишича, бу масала ҳақида Қирғизистон бош вазири ўринбосари Абдураҳмон Маматалиевнинг Ўзбекистоннинг Бишкекдаги элчиси Комил Рашидов билан учрашуви чоғида гапирилди.

Маматалиев тез орада Бишкекда ҳукуматлараро комиссиянинг йиғилишини ўтказиш зарурлигини таъкидлади.
“Савдо-иқтисодий ҳамкорликнинг ривожланиши Қирғизистон ва Ўзбекистон халқлари ўртасида биродарлик ва барқарор муносабатларнинг мустаҳкамланишига ёрдам беради”, – деди у.
Ҳукуматлараро қўшма комиссия 1996 йилдан буён ишлаб келмоқда. Шу пайтгача унинг 7 йиғилиши ўтказилди. Охирги йиғилиш 2009 йилнинг 28 декабрида Тошкентда ўтказилди.