Тошкентда корейс қўшиқларининг энг яхши ижроси танлови бўлиб ўтади

Маданият 18 Август 2015 1590

21 август куни Жанубий Кореянинг Ўзбекистондаги элчихонаси Тошкентдаги “Туркистон” санъат саройида IV Корейс қўшиқларининг энг яхши ижроси танловини ўтказади.

Гран-при ғолиби K-POP WORLD FESTIVAL-2015 танловида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритади. Агар унинг номзоди профессионал мутахассислардан иборат комиссия томонидан маъқулланган ва етарли интернет-овоз тўпласа, 2015 йил 18 октябрь куни Кореяда ўтказилиши режалаштирилган танловнинг финал иштирокчиси бўлади.

Маълумот учун, 2013 йили бўлиб ўтган Корейс қўшиқлари танловида “Аладдин” гуруҳи ютиб чиққан ва Кореянинг Чангвон шаҳридаги K-POP WORLD FESTIVAL-2013 фестивалида биринчи ўринни эгаллаган эди.

Қайд этилишича, танлов доирасида лотерея ўйини ҳамда Кореянинг диққатга сазовор масканлари мавзусини қамраб олган суратлар кўргазмаси ҳам ташкил этилади.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 45403 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 15318 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 95340 Ўзбекистон
Барселонадаги теракт ва Каталониянинг Альканар шаҳридаги портлашлар ўзаро боғланган бўлиши мумкин
08:18 2 Жаҳон
Венесуэла аҳолиси ейиш мақсадида ҳайвонот боғидан жонзотларни ўғирлагани тахмин қилинмоқда
08:05 185 Жаҳон
Европада Барселонадаги терактлардан кейин хавфсизлик чоралари кучайтирилди
08:01 267 Жаҳон
Барселона яқинида яна бир теракт амалга оширилди
07:08 1652 Жаҳон
Барселонадаги теракт учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди
07:03 1631 Жаҳон
Хитойдаги кимё заводида кучли портлаш юз берди
00:33 3032 Жаҳон
Кекса немис Исландияга эски тракторда саёҳатга жўнади
00:24 1972 Жамият
Кўпроқ янгиликлар