Украина Путиннинг Қримга ташрифи юзасидан Россияга нота йўллади

Жаҳон 18 Август 2015 4351

Украина ташқи ишлар вазирлиги Москвадан РФ раҳбарияти нима сабабдан халқаро ҳуқуқ ва Украина қонунчилигини бузаётганини тушунтириб беришни талаб қилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

ТИВ Россия президенти Владимир Путиннинг Қрим ярим оролига ташриф буюришига қарши норозилигини билдириб, бу борадаги нотасини Россиянинг ташқи сиёсий идорасига йўллади.

“Қрим мухтор республикаси ва Севастополь бутун маданиятли дунё учун Украинанинг бир қисми бўлиб қолмоқда... Россиянинг биринчи даражали шахслари томонидан намойишкорона тарзда халқаро ҳуқуқ ва Украина қонунчилигининг асосий принциплари очиқ-ойдин бузилаётгани норозиликлар келтириб чиқармоқда. Шунга қарамай, Россия томонининг диққатини яна бир марта Украинанинг вақтинчалик эгаллаб олинган ҳудудига киришда барча расмий қоидаларга риоя этиш зарурлигига қаратамиз”, – дейилади баёнотда.

Эслатиб ўтамиз, 17 август куни Путин Қримга ташриф буюриб, туризм масаласига бағишланган мажлисда иштирок этди.

Қрим ярим оролини 2014 йилнинг март ойида Россия ўз ҳудудига қўшиб олган бўлиб, бу жаҳон ҳамжамиятининг кескин норозилигига сабаб бўлиб келмоқда. Қримнинг қўшиб олиниши, шунингдек, Украина шарқидаги вазият АҚШ ва ЕИ давлатлари томонидан Россияга нисбатан иқтисодий ва сиёсий чекловларнинг амалга киритилишига сабаб бўлди.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 47441 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 64081 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 34828 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 19841 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 75451 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 60359 Жамият
Ҳамза Жумаев телевидениега қайтди
18:38 1227 Жамият
АҚШ миллий разведкаси собиқ раҳбари: Трампнинг Финиксдаги чиқиши кишини қўрқитмоқда
18:33 393 Жаҳон
«Реал» Иско учун космик нарх белгилади
18:29 1615 Спорт
Хоразмда жиноятчиликка қарши ёшлар акцияси бўлиб ўтди
18:29 224 Жамият
Кўпроқ янгиликлар