Россия президенти Владимир Путин батискафда (кичик ўлчамдаги сув ости кемасида) Қора денгиз тубига шўнғиди. Шўнғиш вақтида Путин 1845 йил 18 августда ташкил топган Рус географик жамиятининг 170 йиллик юбилей санаси билан табриклади, деб хабар бермоқда РИА Новости ахборот агентлиги.

“Биз бу санани Қрим соҳилбўйида нишонлаётганимиз ва авлодларимиз, аввалги асрлардан бизга мерос бўлиб қолган қадимийликни ўрганиш билан боғлиқ тадбирларда иштирок этишдан завқ олиш имкониятига эга бўлаётганимиз албатта тасодифий равишда бир-бирига тўғри келди”, деб айтди Путин шўнғиш вақтида ва Рус географик жамияти тадқиқотларининг муҳимлигини таъкидлаб ўтди.  

Путин тадбирдан кейин берган матбуот-анжуманида одамларда тарихга қизиқиш уйғотиш мақсадида шўнғишда иштирок этганини айтиб ўтди.