Warner Bros. киностудияси Скуби-Ду лақабли ит ва унинг дўстлари ҳақида тўлиқ метражли мультфильм суратга олмоқда, деб хабар бермоқда Deadline нашри.

Тони Червоне режиссёрлигида олинадиган мультфильмга Hanna-Barbera компаниясининг оммалашган мультсериали асос қилиб олинди. Мультфильм 2018 йил 21 сентябрда экранларга чиқарилиши режалаштирилган.

Аввалроқ Скуби-Ду ҳақида “Скуби-Ду” (2002) ва “Скуби-Ду 2: Маҳлуқлар озодликда” (2004) кинофильми суратга олинган эди. Бу фильмлар жаҳон прокатида 457,1 млн доллар ишлаб топган.