Хитойлик бола 16 метрлик шаршарадан йиқилгандан кейин омон қолди

Жамият 18 Август 2015 1857

Хитойда бир ўғил бола 16 метрлик шаршарадан йиқилгандан кейин омон қолди. Бу ҳақда The South China Morning Post нашри хабар бермоқда.

Воқеа Гуйчжоу вилоятининг Бицзе шаҳрида рўй берди. Исми айтилмаётган бола дўстлари билан дарё бўйида ўйнаб юрганда, дарё устидан югуриб ўтаётганда мувозанатини йўқотиб қўйган. Оқибатда тез оқим уни пастроқдаги шаршарага оқизиб кетган.

Бола шаршарага йиқилаётиб йўлда чиқиб турган тошни ушлаб олиб, унга тортилиб чиқиб олишга муваффақ бўлган ва шу ерда полициячилар келишини пойлаб ўтирган. Полициячилардан бири арқонда пастга тушиб, болани тепага олиб чиққан. Бола жароҳат олганми-йўқми маълум қилинмаган.

Гуйчжоу вилояти Хитойнинг жануби-ғарбий қисмида жойлашган бўлиб, унинг катта қисмини тез оқувчи ирмоқлар бой тоғлар эгаллаган. Вилоятда 29 та қўриқхона ва табиат боғлари жойлашган. Вилоят ўзининг минорасимон карстдан иборат тоғлари, ғорлари ва кўллари билан донг таратган.

Кўпроқ янгиликлар