2015 йилнинг 1 сентябридан бошлаб ёрдамга муҳтож ёлғиз нафақахўрлар ва ногиронлар ҳар ойда озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена воситалари билан таъминлаб борилади.
Ўзбекистон ҳукумати “Манзилли ижтимоий кўмакни ҳамда кексалар ва ногиронларни қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига кўрсатилган аҳоли гуруҳига ҳар ой ажратиладиган маҳсулотлар рўйхати илова қилинди.

Рўйхатга 15 турдаги маҳсулот ва товарлар киритилди. Хусусан, нафақахўрлар 3 кг олий навли ун, 1 кг гуруч, 500 гр дан гречка ва макарон, 1 кг дан мол ва парранда гўшти, 200 гр сариёғ, 15 дона тухум, 1 кг шакар, 1 л кунгабоқар ёғи, 100 гр ироқи совун, 200 гр кир совун, 150 гр кир ювиш кукуни олади.

Нафақахўрлар ушбу тўпламнинг умумий нархи доирасида маҳсулотларнинг бошқа тури ёки бошқача миқдорини танлаши ҳам мумкин бўлади.