“ИШИД” жангарилари интернетда Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанни “шайтон” деб атаган видеомурожаатларини тарқатдилар. Экстремистларнинг айтишича, “у Туркияни курд исёнчилари ва АҚШга сотиб юборган”, деб хабар бермоқда Deutsche Welle нашри.  

Роликда уч жангари кўрсатилиб, улар туркларни “Эрдўғанга қарши бош кўтаришга” ва “ИШИД”га кўмак кўрсатишга чорламоқда. Жангарилардан бири Истанбулни қўлга  олишга ваъда бермоқда. 

Туркия ҳукумати Суручдаги терактдан бир неча кун ўтиб “ИШИД”нинг Суриядаги позицияларини бомбардимон қилишга қарор қилган эди. Турк қирувчи самолётлари 24 июлдан бошлаб жангарилар позицияларига зарба бериб келмоқда.