“Рио-2016” ўйинларининг ташкилий қўмитаси футбол бўйича эркаклар ва аёллар ўртасидаги учрашувлар ўтадиган стадионларнинг якуний рўйхатини тасдиқлади.

Унга кўра Олимпиада ўйинларининг футбол мусобақалари Рио-де-Жанейронинг “Маракана”, Манауснинг “Амазония”, Белу-Оризонтининг “Минейрау”, Бразилианинг “Мане Гарринча”, Сальвадорнинг “Фонте-Нова” ва Сан-Паулу шаҳрининг “Коринтианс” стадионларида ўтказиладиган бўлди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу стадионларда 2014 йилги жаҳон чемпионати баҳслари ҳам бўлиб ўтган.

Шунингдек, 18 август куни Халқаро енгил атлетика федерациялари ассоциацияси (IAAF) Олимпиада ўйинларида спортча юриш бўйича мусобақалар Рио-де-Жанейронинг Фламенго истироҳат боғидан Понтал муниципалитетига кўчирилганлигини тасдиқлади.