Жорий йилда Хондиза тоғ-кон бойитиш комплексида 650 минг тонна руда қазиб олинади ва қайта ишланади. Шу тариқа, корхона ўз лойиҳавий қувватида ишлай бошлайди. Бу ҳақда Олмалиқ тоғ-металлургия комбинати матбуот хизмати ахборот берди.

Хондиза конида иш 2007 йилдан йўлга қўйила бошланган, 2010 йилда у ерда рудани бойитиш фабрикаси қад кўтариб, 2011 йилнинг майидан расман ишга туширилди.
Лойиҳанинг умумий қиймати 147 млн долларни ташкил қилади. Лойиҳа Олмалиқ тоғ-металлургия комбинатининг ўз маблағлари (46.5 млн доллар), Ўзбекистон қайта тиклаш ва ривожлантириш жамғармаси (60 млн доллар),

тижорий банкларнинг кредитлари (40 млн доллар) ҳисобига молиялаштирилмоқда. Бойитиш фабрикасининг ишлаб чиқариш қуввати йилига 6 минг тонна мис концентрати, 20 минг тонна қўрғошин концентрати ва 60 минг тонна рух концентрати олишга мўлжалланган.