Алишер Усмоновга тегишли "Металлоинвест" компаниясининг 2015 йил биринчи яримйилликдаги соф даромади халқаро молиявий ҳисобдорлик стандартларига кўра 5,8 фоизга, 2014 йилнинг шу даврига нисбатан солиштирганда, 517 млн долларга камайган.

Молиявий кўрсаткичларнинг пасайишига темир рудаси ўртача нархининг қарийб икки баробарга камайиб, тоннасига 60 долларга етгани асосий сабаб сифатида келтирилмоқда.

“Дунё темир рудаси бозоридаги вазият, миллий валюта нархнинг тебраниб турганига қарамасдан, компания 2015 йилнинг биринчи яримйиллигида асосий молиявий кўрсаткичлар бўйича барқарорлигини намоён эта олди”, – деди "Металлоинвест" компанияси молиявий директори Павел Митрофанов.

Компаниянинг 2015 йил январь-июнь ойларидаги давромади 31 фоиз ёки 2,438 млрд долларгача камайган. Хусусан, Россиядаги даромад 31,5 фоиз (970 млн долларгача), Европада 26 фоиз (596 млн долларгача), Осиё, шу жумладан, Хитойда 2,3 баробар (147 млн долларгача), Яқин Шарқ ва Шимолий Африкада 17 фоиз (431 млн долларгача) камайган.