АҚШ Башар Асаднинг Сурия президентлигидан кетишини талаб қилишда давом этмоқда

Жаҳон 19 Август 2015 2905

АҚШ Давлат департаменти матбуот хизмати бошлиғи Жон Кирбининг маълум қилишича, Қўшма Штатлар Башар Асаднинг Сурия раҳбарлигидан кетиши керак, деб ҳисоблайди. ТАСС нашрида ёзилишича, АҚШ Сурияда ҳукумат бошқа сиёсий кучлар қўлига ўтишини хоҳлайди.

"АҚШдагилар бу борада ён беришни режалаштирмаган. Бизнинг Башар Асад бўйича қарашларимиз ўзгармайди. У Суриянинг келажагида бўлмаслиги керак", дейди Кирби.

Унинг қайд этишича, АҚШ давлат котиби Жон Керри бироз олдинроқ, Россия ТИВ раҳбари Сергей Лавров ҳамда Саудия Арабистони ТИВ раҳбари Одил ал-Жубайр билан учрашуви чоғида Суриядаги сиёсий танглик ҳолатини муҳокама қилган. Шунингдек, Жон Керри Башар Асаднинг кетиши кераклиги ҳақида ўз ҳамкасблари билан телефон орқали мулоқотлари чоғида ҳам қайта-қайта такрорлаган.

Кун янгиликлари
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 36540 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 42962 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 5777 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 17496 Ўзбекистон
ТИВ: Каталониядаги терактлар оқибатида жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ
14:10 12 Жаҳон
Ўзбекистон МААда Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда очиқ мулоқот ташкил этилди
Ўзбекистонда мега палов тайёрланди
Ўзбекистонда янги вазирлик ташкил этилади
«Кириллга қайтмаймиз». Лотин-кирилл баҳсида яна бир жавоб юриши
Халқ таълими вазири: Узоқ йиллар давомида мактабгача таълим тизими анча четдан қолиб кетган эди 
Кўпроқ янгиликлар