Aston Martin компаниясининг эсклюзив седани Lagonda Taraf’нинг дастлабки нархи Буюк Британияда 696 минг фунт стерлингни (980 минг еврони) ташкил қилади. Autocar нашрининг хабар беришича, ушбу нарх компаниянинг Буюк Британиядаги H.R.Owen дилерлик маркази сайтида пайдо бўлган, бироқ кейин олиб ташланган.

Янги автомобилнинг нархи узайтирилган ғилдираклар базасига эга Rolls-Royce Phantom’дан икки баробарга (373,8 минг фунт стерлинг) ва Bentley Mulsanne’дан (229,3 минг фунт стерлинг) уч баробар кўпроқни ташкил қилди.

Дастлаб компания автомобилни Яқин Шарқ давлатларида сотишни режалаштирган. Кейин компания ушбу моделни Буюк Британия, Европанинг баъзи давлатлари, Сингапур ва Жанубий Африкада харид қилиш мумкинлигини эълон қилди. Lagonda Taraf Россияда ҳам сотувга чиқарилиши мумкин.

“Лагонда” компаниянинг VH платформасида қурилади, карбон кузов ва 5,9 литрли 12 цилиндрли 565 от кучига эга двигатель билан таъминланади. Седан 100 км тезликка 5 сонияда эриша олади ва максимал тезлиги соатига 320 км ни ташкил қилади.

Ҳар бир автомобиль қўлда йиғилади. Британ компанияси бу автомобилдан 200 дона чиқаришни режалаштирилган.